Тошкент имтиҳон марказининг илк иш куни натижалари
Video5-fevral, 2022, 15:082 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Тошкент имтиҳон марказининг кечаги илк иш кунида жами 60 киши онлайн рўйхатдан ўтибди, улардан 57 киши имтиҳонга келибди.
Шундан 8 нафаригина назарий имтиҳондан ўта олган, қолган 49 киши “йиқилибди”.
Кейин 8 кишидан 3 киши амалий имтиҳондан ўта олган ва “права” олиш ҳуқуқини қўлга киритибди. Ўша 3 кишининг уйига телевидение бориб, табриклабди :) Секин-аста ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш катта ютуққа айланиб борадиганга ўхшайди. Ва бу тўғри ҳам.
Айтганча, имтиҳон вақтида марказ ходимларига 100 доллардан 400 долларгача пора таклиф қилиш ҳолатлари ҳам учрабди. Бунақа ҳолатлар билан тегишли органлар шуғулланаркан.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2154


