Фирибгарларга эмас, ўз билимингизга ишонинг
Талаб бор жойда таклиф ҳам бўлади. Бу оддий бозор қонуни. Ушбу қонун айниқса фирибгарларда зўр ишлайди.
Масалан, оддийгина ўқишга киришни олинг. Бир неча йилдан буён тест тизими анчагина шаффоф ва адолатли ўтказилаётган бўлса-да, лекин кўчада фирибгарлар ҳалигача кўп. Онда-сонда қўлга тушганлар ҳақида эшитиб қоламиз, аммо қўлга тушмагани қанча. Кўчада кимларнидир алдаб юришибди, "ризқини" териб.
Худди шу ҳолатни бугун ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ҳам кузатиш мумкин экан. Бир пасда сохта сертификат тарқатиш орқали одамларнинг ишончига кирадиганлар пайдо бўлибди, қойил.
Комил Алламжонов Тошкент имтиҳон маркази билан боғлиқ ана шундай воқеалардан бирини сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда "права" учун имтиҳонлар шаффоф ва инсон омилидан холи ўтказилмоқда, билган ва ўқиган бемалол ўта олади, лекин билмаганларга қинғир йўллар қидириш бефойда. Фирибгарларга эмас, ўз билимингизга ишонинг, демоқда у.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1567

