Шавкат Мирзиёев солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ҳақида
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganАгар тадбиркор янгича солиқ ҳисоботини, ўзгаришларни билмаса, уни жазоламаслик керак, аксинча тўғри йўлни ўргатиш, ишонтириш керак — Шавкат Мирзиёев
Президент Давлат солиқ қўмитасида солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унда жумладан қуйидаги фикрлар билдирилди:
"Фақат биз тўғри қиляпмиз, деб юришимиз нотўғри. Нега энди одамлар норози бўляпти деб улардан хафа бўлишимиз керак? Энг катта муаммоингиз - тушунтириб бермаганингиз. Бу нотўғри. Солиқ органидаги барча даражадаги раҳбарлар тадбиркорлар, одамлар билан тез-тез учрашиб, муаммоларини эшитиши, тушунмовчиликларнинг олдини олиши, ижтимоий тармоқларда, ОАВда керакли ахборотни бериши, ўргатиши ва яқин кўмакчиси бўлиши керак", - деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев солиқ тизимида ишлаётган 200 нафар мутахассисни Туркия, Корея ва бошқа давлатларда ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича тезроқ рўйхатни шакллантириш ҳақида топшириқ берди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 740

