Шавкат Мирзиёев: ҚҚС 12 фоизга туширилади

Matn9-sentabr, 2021, 11:291 daqiqa0 koʻrish

Шавкат Мирзиёев: «ҚҚС 12 фоизга туширилади»

«Бизнес соҳасига имкониятларни кенгайтириш, солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича, тизимли ишларимизни изчил давом эттирамиз.

Яхши биласизлар, 2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Бу – 100 минг тадбиркор ихтиёрида 10 триллион сўм маблағ қолади, дегани.

Энди, зарур тайёргарлик кўрган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб, ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз.

Келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади ва бунинг натижасида тадбиркорлар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади.

Яна бир янгилик – 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.

Ҳозирги вақтда банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek