Маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалашади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМаҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалашади
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди. Жумладан:
— 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;
— энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;
— тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;
— маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;
— солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.
Шу билан бирга, жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:
— хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади;
— хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;
— тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 409


