Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича янги имтиёзлар
Кеча Президент электрон тижоратни жадал ривожлантириш чораларига оид қарорни имзолабди.
Унга кўра e-savdo бўйича бир қатор қувонарли янгиликлар жорий этилган.
Масалан:
👉 интернет дўконлари эндиликда нақд пул қабул қилиши мумкин;
👉 юридик шахслар корпоратив карталари орқали тўлов тизимларида тўлов бажаришга рухсат берилди;
👉 интернет дўконлари аввалгидек 1000$ эмас, балки 3000$ экспорт қилишлари мумкин ва асосийси энди бу ҳақида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон базасига киритиш шарт эмас;
👉 виртуал терминаллар реал касса аппаратларига тенглаштирилади;
👉 тадбиркорларга, аниқроғи курьерлик компанияларига келгусида инкасса қилиш шарти билан учинчи шахслар учун тўлов қабул қилиш ҳуқуқи берилди;
👉 онлайн сотув вақтида 15% олдиндан тўлов мажбурияти бекор қилинди;
👉 дори воситаларини онлайн сотишга рухсат берилди.
👉 даромадининг камида 80%и электрон тижорат орқали бўлган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларнинг ягона миллий реестри яратилади. Реестрга аъзо тадбиркорлик субъектлари ягона солиқни 2% кўринишида тўлашади.
Ўзбекистон электрон тижорат ассоциацияси раиси Музаффар Аъзамов саҳифасидан олинди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 9


