Tadbirkorlar uchun yangi imtiyozlar va yengilliklar

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан:

— йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;

— ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди;

— солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини, ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди;

— ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 636
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek