Тадбиркорлар учун айрим солиқ хавфи мезонлари тўхтатилди

Matn27-yanvar, 2022, 13:251 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси сўнгги пайтларда тадбиркорларни ташвишга солаётган масала юзасидан ахборот хати эълон қилди.

Солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

➖ раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);

➖ ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);

➖ солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);

➖ охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);

➖ ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).

Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 429
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek