Шахмат федерациясидаги шубҳали молиявий амалиётлар

Matn27-yanvar, 2022, 12:431 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

53 млн сўмга «Малибу» олса бўладими? Бўлади. Шахмат федерацияси раҳбарлари буни уддалашибди.

Кун.уз нашрининг ёзишича, Шахмат федерацияси ўз ихтиёридаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган «Малибу» русумли автотранспорт воситасини 2021 йил январь ойида «Марказий шахмат клуби» МЧЖга 53,5 миллион сўмга сотган.

❗️Энг қизиғи, «Марказий шахмат клуби» МЧЖ директори Ҳусан Турдиалиев бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосида Шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлайди. Тасодифни қаранг.

«Малибу»ни сотиб олган МЧЖ таъсисчиларидан бири Жаҳонгир Камолов эса Шахмат федерациясининг IT-менежери ҳисобланади. Яна битта тасодиф, шундай эмасми?

Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Шахмат федерацияси 2021 йил январь ойида жами 1,86 млрд сўм миқдоридаги маблағларни яна ўша «Марказий Шахмат Клуби» МЧЖга ҳомийлик асосида БЕҒАРАЗ ўтказиб берган. «Марказий Шахмат Клуби» МЧЖ бу пулларни нима қилган, деб қизиқяпсизми? МЧЖ бу пулларнинг 1 млрд сўмдан ошиқ қисмини 6 нафар жисмоний шахснинг пластигига (!) туширган. Турли хизматларни қилди, деган важ билан.

Ўша пластигига пул олган 6 киши орасида Ҳусан Турдиалиевнинг қизи Т.Турдиалиева ҳам бор.

Бундан ташқари бозорда тахминан 7 млн сўм турадиган ноутбукларни 15 млн сўмдан ҳисоблаб сотиб олинган.

Э, қойил лекин. Любая бизнес хараша!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1781
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek