Шахмат федерациясидаги молиявий камчиликлар ва бино масаласи
«Малибу», салкам 2 млрд сўм, энди биноми?
Шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов «Марказий шахмат клуби» МЧЖга асоссиз ўтказиб берилган пуллар ва «Малибу» автомобилини қайтариб беришни талаб қилиб хат чиқарибди. Билмадим, бундан бирор фойда бўлармикин. Бу ишни қилаётганда уялмаган инсонлар, энди уялиб қолармикин. Майли, воқеалар ривожини кузатамиз.
Айтганча, ўзлаштирилган пуллар ва машина воқеаси бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Зафарбек Солижонов ҳам ушбу масала ҳақида ёзиб, Республика шахмат мактаби биноси эгаллаб олингани масаласига эътибор қаратибди. «Бино ҳали ҳам давлат тасарруфидами? Давлат тасарруфида бўлса, ижара маркази орқали улар билан қонуний ижара шартномаси тузилганми?», деган саволлар қўйган.
Олдинроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги асоссиз ўтказилган пуллар ва «сотиб олинган» «Малибу» масаласини ўрганаётганини маълум қилганди. Улар ҳам жим бўлиб кетишдими? Масала нима бўлди? Натижалари қачон эълон қилинади?
Гап салкам 2 млрд сўм, арзонгаров «Малибу» ва Тошкент марказидаги бино тақдири ҳақида кетаётган бир пайтда, балки Бош прокуратура ҳам масалани ўрганиши керакмасмикин? Ёки бу «хизмат доирасидан ташқарида»ги масалами?
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1334

