O‘zbekiston shaxmatchilari olimpiadaga jo‘nab ketdi
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган олимпиадага жўнаб кетди
Шахмат олимпиадаси энг нуфузли турнирлардан бири бўлиб, унда ҳар бир давлат ўзининг энг зўр шахматчилари билан иштирок этади. Масалан, жаҳоннинг амалдаги мутлоқ чемпиони Магнус Карлсен ҳам Норвегия терма жамоаси сардори сифатида қатнашади.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўртача 2625 рейтинг очкоси билан умумжамоа ҳисобида 14-ўринда қайд этилган бўлса, аёллар терма жамоамиз эса 2094 рейтинг очкоси билан 46-ўринда қайд этилган.
Шахмат олимпиадасининг 1-тури эртага куннинг иккинчи ярмида бошланади. Имкон қадар сизларга жамоамиз иштироки ҳақида маълумотлар бериб боришга ҳаракат қиламан.
Барча шахматчиларимизга омад тилаймиз ва дуодамиз!
👉 @xushnudbek 👈
