Диплом дубликатини онлайн олиш хизмати ишга тушади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzДиплом дубликатини олиш тартиби соддалаштирилди Ҳукумат қарори (№395, 21.07.2022 й.) билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг д…❓Диплом дубликатини соддалаштирган тартибда онлайн олиш хизмати қачон ишга тушади?
✅ ЖАВОБ: 2 ой ичида.
Каналимиз обуначилари Ягона порталда ёки Давлат хизматлари марказларида ушбу янги хизмат ишламаётгани, диплом дубликатини олиш учун ариза қолдириб бўлмаётгани ҳақида мурожаат қилишмоқда.
Ушбу масалада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати билан боғландим. Уларнинг маълум қилишича, Ҳукумат қарорининг 4-бандида мазкур хизмат 2 ой муддатда ишга туширилиши белгиланган. Ҳозирда вазирлик мутахассислари Адлия, Маданият вазирликлари ҳамда "Ўзбекистон почтаси" масъуллари билан ҳамкорликда ушбу давлат хизматини ишга тушириш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда ҳамда тахминан жорий йилнинг 21 сентябрига қадар ишга тушиши маълум қилинди.
Хулоса: ҳозирда мазкур хизмат кўрсатилмаяпти, агарда сизда ҳам дипломингиз йўқолган бўлсаю, уни тикламоқчи бўлсангиз, унда ёки ҳозир ибтидоий кўринишда ўзингиз таҳсил олган ОТМга мурожаат қилинг, ёки 21 сентябрни кутиб, онлайн ариза қолдириб, почта орқали диплом дубликатини олинг.
👉 @xushnudbek 👈
