Диплом дубликатини олиш тартиби соддалаштирилди

Foto22-iyul, 2022, 14:311 daqiqa0 koʻrish

Диплом дубликатини олиш тартиби соддалаштирилди

Ҳукумат қарори (№395, 21.07.2022 й.) билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини беришда янги тартиб белгиланди. Унга кўра:

➖ фуқаро Ягона портал — my.gov.uz орқали онлайн ёки ўзига яқин жойдаги Давлат хизматлари марказларига бориб диплом дубликатини олиш учун сўровномани тўлдиради;

➖ бошқа ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди;

➖ фуқаро ўзи таҳсил олган таълим муассасасига бориб, оввора бўлишига ҳожат қолмайди.

📆 Диплом дубликати 15 иш куни давомида сўровномада кўрсатилган манзилга етказилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek