Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми давом этмоқда
Ташаббусли бюджетнинг 2022 йилдаги иккинчи мавсуми давом этмоқда
ochiqbudjet.uz платформасида 1 ҳафта давомида 17 мингдан ошиқ ташаббус қолдирилган. Ташаббуслар 3 августга қадар қабул қилинади.
Лойиҳалар учун 911 млрд сўм ажратилган, лекин бу маблағ якунда ҳали яна кўпайтирилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат бекор қилингани муносабати билан "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси Қорақалпоғистон ҳудудида 22 июлдан бошланадиган бўлди. Аввалроқ Қорақалпоғистон учун 15 августдан бошланиши маълум қилинганди.
❓Хўш, сиздачи? Таклиф борми? Маҳаллангиз муаммосини ҳал қилишга ёрдам бермоқчимисиз? Сиздан пул талаб қилинмайди, шунчаки ТАШАББУС кўрсатсангиз бўлди, пулини давлат тўлаб беради.
Унда нега қўл қовуштириб ўтирибсиз? Тезда ochiqbudget.uz сайтига киринг ва ташаббус кўрсатинг. Давлат бюджетини керакли жойга ишлатилишида ёрдам беринг.
Ариза қолдириш муддати: 3 августгача!
Таклифлар қуйидаги мавзуларда бўлиши керак:
— ичимлик суви таъминоти;
— ички йўлларни таъмирлаш;
— ёритиш тизимлари билан боғлиқ муаммолар;
— мактаб, боғча, тиббиёт бирлашмалари ва бошқа ижтимоий объектларни таъмирлаш, моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш;
— умумжамоат фойдаланишидаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш ва бошқалар.
Бефарқ ва лоқайд бўлманг, ташаббусни қўлга олиш вақти келди. Яхшидан боғ қолар деганларидек, Сиздан ҳам ўз ҳудудингиз учун нимадир яхши ташаббус қолиши мумкин. Бу имкониятни қўлдан берманг.
👉 @xushnudbek 👈


