Катта Қашқар маҳалласи Ташаббусли бюджетдаги ғалабани нишонлади
Кеча тунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасидаги ташаббуслар учун овоз бериш жараёни якунланди.
Овоз тўплаш жуда қизғин курашларга бой бўлди. Барча фаол фуқаролар ғолиблик учун қонунда тақиқланмаган ҳамма йўлини қилиб кўришди. Одамлар қўллаган турли туман стратегия ва тактикалар ҳақида кўп гапириш мумкин. Шунчаки қойил!
Мана яна бир исбот. Бугун тунда соат миллари 00:01 ни кўрсатган пайтда овозлар сони бўйича ғолибликни қўлга киритганига ишончи комил бўлган Учкўприк туманидаги “Катта Қашқар” МФЙ аҳолиси карнай-сурнай садолари билан ғалабани нишонлашибди.
Тағин биз халқимиз сайловларга ва яна кўп нарсаларга ҳали тайёрмас, деб ўйлаймиз. Барчаси хато. Агар ақл билан тўғри йўлдан кетилса, халқимиз ҳамма нарсага тайёр.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1674


