Ташаббусли бюджетда 2 мингдан ортиқ овоз олган лойиҳалар ғолиб

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

‼️“Ташаббусли бюджет”да 2 мингдан ортиқ овоз олган барча лойиҳа ғолиб деб топилди

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-197, 07.04.2022й) мувофиқ, 2022 йилнинг февраль-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида фуқароларимизнинг фаол иштирокини инобатга олган ҳолда ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча равишда республика бюджетидан 85,4 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди. Бу ҳақда @uzauz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда эълон қилинган натижаларга кўра, 2215 та ташаббус ғолиб деб топилган ва умумий бюджет 1,1 трлн сўмни ташкил қилганди. Энди улар сафига яна 139 та ташаббус ҳам қўшилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 909
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek