Ташаббусли бюджет лойиҳалари устидан назорат

Video6-aprel, 2022, 10:384 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

«Ташаббусли бюджет» тизими ҳақидаги репортаждан айрим лавҳалар.

Видеодаги директор опамиз тўғри айтибдилар. Ташаббуси ғолиб бўлиб, ўз лойиҳаси учун бюджетдан пул маблағи ютиб олган аҳолининг энди яна битта катта иши олдинда турибди. Бу — ўша маблағларни тўғри сарфланиши, аниқ мақсадга йўналтирилишини назорат қилиш.

Ахир ғолиб бўлиш осон бўлмади-ку, тўғрими? Қанча «жанг»ларни бошингиздан ўтказдингиз. Демак, лойиҳа доирасидаги бир тийин пулни ҳам еб кетилиши, ўзлаштирилиши, қўл учида иш қилинишига йўл қўймаслигингиз керак.

Унутманг, халқ бу — катта куч! Ушбу кучни эзгу мақсадлар ва жамият манфаати учун тўғри йўналтира олсак, ана унда кўринг ривожланишни!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 910
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek