Ташаббусли бюджет учун 1,5 трлн сўм ажратилмоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzСенаторлар 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади Олий Мажлис Сенатининг бугунги ялпи мажлисида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғри…

❗️Келгуси йилда фуқароларнинг ташаббуслари учун 1,5 трлн сўм ажратилмоқда!

2022 йилги Давлат бюджетида туманлар (шаҳарлар) бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи жамоатчиликнинг ташаббусини молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланди.

Натижада 2022 йилда очиқ бюджет лойиҳаси учун 1 трлн 553 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Жорий йил илк марта ўтказилган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида дастлаб 157 млрд сўм ажратилганди, кейинчалик кутилмаганда аҳолининг фаоллиги юқори бўлиб кетгани учун якунда ушбу маблағ оширилиб, 521 млрд сўмга етказилди. (Батафсил)

Лойиҳа давомида жами 41 минг 125 та ташаббус билдирилди (очиғини айтсам, бошида ҳеч бўлмаса 5 мингта ташаббус бўлса ҳам катта натижа бўларди, деб режа қилинганди). Секин-аста ҳудудларда ғолиб бўлган лойиҳалар катта-кичиклигига қараб реализация қилинмоқда.

Демак, кейинги йил фуқароларнинг ташаббуслари учун 3 баравар кўпроқ маблағ ажратилади ва бу жуда зўр! Ҳудудларда аҳолини қийнаётган тегишли муаммоларни жамоатчилик ташаббуси билан ҳал этиш учун зўр имконият бу.

‼️Умуман олганда жамиятимиз давлат бюджети маблағларини сарфлаш масалаларига кўпроқ қизиқиши, бу бўйича саволлар бериши, масъулларни сўроққа тутиши, жамоат манфаатлари учун ташаббус кўрсатиши ва энг асосийси бефарқ бўлмаслиги керак.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek