Очиқ бюджет порталининг янги талқини тақдим этилди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan



Ўртоқлар, муҳим гап бор!
Кеча Молия вазирлигида «Очиқ буджет» (www.openbudget.uz) порталининг янгиланган версияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Бу қанақа портал ўзи?
Биринчидан, порталда давлат бюджети даромадлари ва харажатлари, шунингдек, давлат ташкилотлари ва ҳокимликларнинг қанча пулни қаерга сарфлагани ва бюджетга оид яна кўплаб маълумотларни кўриш мумкин.
❗️Иккинчидан, ва энг муҳим қисми, фуқароларнинг ўзи маҳаллий бюджетни қаерга сарфлашни ҳал қилиши, бу бўйича таклифлар бериши мумкин.
Ҳозир фуқаролар ташаббуслари жами 157 млрд сўм ажратилган! Қайси туманга қанча пул ажратилганини мана бу ерда кўриш мумкин. Тасаввур қиляпсизми, сизу бизнинг ўзимиз шу пулларни қаерга ишлатишни ҳал қила оламиз.
Портал тест режимида ишламоқда ва келгусида янада функциялари кўпайтириларкан.
Сиз ҳам порталга киринг ва маҳаллангизни обод қилиш учун таклифларингизни қолдиринг!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



