Мухсинхужа Абдурахмонов Японияга элчи этиб тайинланди
Ўзбекистоннинг Япониядаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори билан Мухсинхужа Турсунхужаевич Абдурахмонов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили хабар бермоқда.
М.Абдурахмонов Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи, унга қадар Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети (АҚШ) ва Отару коммерция университети (Япония) битирувчиси, Хоккайдо университетида докторлик диссертацияни ҳимоя қилган.
Рус, тожик, инглиз, япон ва араб тилларини билади.
P.S.: Токио Олимпиадаси бошлангунга қадар Япониядаги элчимизнинг тайинлангани ҳар томонлама яхши бўлибди. Чунки Олимпиада пайтидаги ташкилий жараёнларда элчининг ёрдами катта бўлади.
👉 @xushnudbek 👈


