Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМаҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинган.
Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга юклатилди.
“Нуроний” жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди.
Энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади.
Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади.
Шунингдек, Президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушади, маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам беради.
👉 @xushnudbek 👈
- 👎 440



