2018 йилдаги вазирлар тайинлови сарҳисоби

Matn2-yanvar, 2019, 13:433 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Йил тайинловлари – вазирлар мисолида

Жорий йилда қатор вазирликларнинг раҳбарлари ўзгарди.

Таъкидлаш жоиз, уларнинг орасида энг кўп муҳокама қилинган ва таъбир жоиз бўлса, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан қўллаб-қувватланган тайинлов – Халқ таълими вазири сифатида Шерзод Шерматовнинг тайинланиши бўлди, десак муболаға бўлмайди. Салкам жар ёқасига келиб қолган халқ таълими тизимига замонавий фикрлайдиган жамоанинг келиши кўпчиликда, айниқса ўқитувчиларда келажакка умид уйғотгани, шубҳасиз. Ва ўтган давр мобайнида тизимда ижобий ўзгаришлар ҳам сезилди.

2018 йилда вазирликларнинг раҳбариятида қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

👉 12 февраль куни иккига ажратилган Қишлоқ хўжалиги ҳамда Сув хўжалиги вазирликларига раҳбарлар тайинланди. Унга кўра, Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси Юсупов Баходир Турсунович Қишлоқ хўжалиги вазири (ПФ-5332), аввалги вазирликда сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар бўлиб ишлаган Ҳамроев Шавкат Раҳимович эса Сув хўжалиги вазири (ПФ-5333) этиб тайинланди;

👉 11 апрель куни Олмазор туман ҳокими Тўхтаев Абдуқаҳҳор Ҳасанович янги ташкил этилган Қурилиш вазирлигига вазир этиб тайинланди (ПФ-5408);

👉 12 апрель куни Мирзо Улуғбек туман ҳокими Кудбиев Шерзод Давлятович Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди (ПФ-5413). Аввалги вазир Актам Ҳайитов Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимига ўтказилди;

👉 22 июнь куни Шерматов Шерзод Хотамович Халқ таълими вазири сифатида тайинланди (ПФ-5462). У бунгача Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди. Аввалги халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов кейинчалик Наманган давлат университети ректори сифатида тайинланди;

👉 31 июль куни Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди (ПФ-5494). Бунгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Д.Набиев собиқ вазир Шоакром Исроилов ўрнини эгаллади;

👉 9 август куни Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Садиков Шухрат Мухамаджанович Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб тайинланди (ПФ-5507). Унгача вазирликда А.Ахмедхаджаев раҳбар эди.

2018 йилда бошқа ўзгариш бўлмади. Қуйида қолган вазирликлар раҳбарларининг тўлиқ рўйхатини хронологик кетма-кетликда келтирамиз. Эътиборли томони, Шавкат Мирзиёев Президентлиги даврида фақат Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов вазир сифатида ўз лавозимини сақлаб турибди, қолган барча вазирлар алмаштирилди.

2012 йил

13 январь - Ташқи ишлар вазири сифатида Комилов Абдулазиз Ҳафизович тайинланди (ПФ-4412);

2017 йил

20 февраль - Соғлиқни сақлаш вазири Шадманов Алишер Қаюмович (ПФ-4964);

20 июнь - Олий ва ўрта махсус таълим вазири Маджидов Ином Уришевич (ПФ-5092)

5 июль - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Солиев Музаффар Холдарбаевич (ПФ-5109);

9 август - Маданият вазири Сайфуллаев Бахтиёр (ПФ-5144);

14 август - Адлия вазири Давлетов Русланбек Қуролтайевич (ПФ-5153);

4 сентябрь - Мудофаа вазири Азизов Абдусалом Абдумавлонович (ПФ-5179);

4 сентябрь - Ички ишлар вазири Бобожонов Пулат Раззакович (ПФ-5183);

19 октябрь - Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин Васильевна (ПФ-5211);

28 ноябрь - Иқтисодиёт вазири Ходжаев Ботир Асадиллаевич (ПФ-5258);

28 ноябрь - Молия вазири Кучкаров Жамшид Анварович (ПФ-5254);

28 ноябрь - Ташқи савдо вазири Хўжаев Жамшид Абдуҳакимович (ПФ-5260);

29 ноябрь - Инновацион ривожланиш вазири Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич (ПФ-5265).

Фавқулодда вазиятлар вазири лавозими ҳозирча вакант бўлиб турибди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek