Xushnudbek.uz каналининг 2018 йилги сарҳисоби
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganXushnudbek.uz каналида 2018 йил сарҳисоби
TgStat хизмати Телеграмдаги каналларнинг 2018 йилги сарҳисобини чиройли постерда чиқариб бермоқда.
Ўз ўрнида Сиздек тенги йўқ муштарийлар учун каналимиз статистикаси қизиқ бўлса керак, деб ўйладим.
🆕 Канал ўз фаолиятини бошлаганига ҳали 8 ой ҳам бўлмади. 2018 йил 8 май куни каналда илк пост қўйилганди.
📝 Ўтган давр мобайнида каналда жами 1531 та пост эълон қилинди. Кунига ўртача 6 та постдан тўғри келибди.
❗️ Салкам 8 ой давомида каналдаги постлар 40 миллион мартадан кўпроқ ўқилди.
📊 Каналдаги материаллар бир кунда ўртача 228 минг марта кўрилмоқда, ҳар бир постни эса ўртача 45 минг нафардан кўпроқ киши мутолаа қилмоқда.
🥇 Энг кўп кўрилган пост футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун тайёрланган махсус Excel форматдаги жадвал бўлган ва у 254 минг марта кўрилган.
🔁 367 та бошқа каналларда эслаб ўтишган, шундан 1490 марта каналга ҳавола берилган, 784 марта репост қилинган.
👏 Ушбу рақамларнинг барчаси фақат Сизлар туфайли юзага келмоқда, борингизга шукр.
Каналда қолинг, ҳали олдинда бир-биридан қизиқарли постлар ва лойиҳалар Сизларни кутиб турибди. Аллоҳ куч-қувват бериб турса, биргаликда кўп ишларни қиламиз ҳали, иншооллоҳ.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ






