Ўзбекистонда спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тарихи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Кўчманчи спорт...

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён энг кўп тузилмавий ўзгаришларни бошидан кечирган соҳа, менимча, бу сўзсиз — спорт соҳаси бўлса керак. Ҳали уёққа, ҳали буёққа, ҳали қўмита, ҳали вазирлик, ҳали қўшилган, ҳали ажралган, хуллас шу соҳанинг тайини йўқ.

Келинг, спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тарихига қараймиз.

Мустақилликнинг илк йилларида тизим Физкультура ва спорт давлат комитети томонидан бошқарилган.

1️⃣ 1992 йил 14 январь. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси деб қайта номланди (Асос)

2️⃣ 2004 йил 27 сентябрь. Маданият ишлари вазирлиги ҳамда спорт соҳаси бирлаштирилиб, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкил қилинди (Асос)

3️⃣ 2017 йил 15 февраль. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилиб, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинди (Асос)

4️⃣ 2018 йил 5 март. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил қилинди (Асос)

5️⃣ 2021 йил 6 апрель. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, янги Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди (Асос)

6️⃣ 2022 йил 18 февраль. Туризм ва спорт вазирлиги яна иккига ажратилиб, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташкил этилди (Асос)

Кўриб турганингиздек, биргина сўнгги 5 йилда спорт бошқаруви 4 марта (!) ўзгарди. Қўмита бўлди, вазирлик бўлди, бирлаштирилди, ажратилди. Ходимларнинг асосий умри ва кучи ҳам фақат мана шунақа қайта ташкил қилишлару, қоғозбозлигу, бюрократияда ўтиб кетяпти, шекилли. Тағин ҳайрон бўламиз, нега спорт бизда унча ривожланмаяпти деб.

Қизиқ, кейинги ўзгариш нима бўларкин-а? Менимча, яна бирор вазирлик билан қўшворишади. Масалан, Ёшлар ва спорт вазирлиги ёки Таълим ва спорт вазирлиги. Э, яна ким билсин, балки Қишлоқ хўжалиги ва спорт вазирлиги бўлиб кетар. Билиб бўладими.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1423
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek