Пўлат Бобожонов йўл ҳаракатидаги янгиликлар ҳақида

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга (@uzauz) интервью берди. Ундаги энг муҳим маълумотлар:

➖Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик («йўл безорилиги») учун жавобгарлик белгиланади;

➖Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади;

➖Қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади;

➖Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.

Батафсил ЎзАда ўқинг:
http://uza.uz/posts/348617

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 876
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek