Ўн минг қадам лойиҳаси нима учун тўхтаб қолди
Xushnudbek.uzVideo7 daqiqa0tahrirlangan1hls.uz — «Ўн минг қадам» лойиҳаси нима бўлди?
Шу кунларда бу ҳақда жуда кўп савол берилаётгани учун ушбу видео орқали батафсилроқ тушунтириш бермоқчиман.
Хабарингиз бўлса керак, 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Президент фармони асосида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга 3 минг сўм пул бериш тўхтатилди. Бунинг ўрнига ҳар ҳафта 100 млн сўм ва мингта велосипед бериш йўлга қўйиладиган бўлди.
Бирламчи режага кўра, ушбу янги тизим синов тариқасида 15 мартдан, тўлиқлигича 1 апрелдан ишга тушиши керак эди. Бунинг учун барча керакли ҳаракатлар қилинаётган эди.
Аммо 18 февраль куни Туризм ва спорт вазирлиги 2 га ажралди. Янги Спортни ривожлантириш вазирлиги тузилди. Шу билан «Ўн минг қадам» лойиҳаси ҳам маълум муддатга тўхтаб қолди. Натижада 1 апрелда янги рағбатлантириш тизими ишга тушмади.
Қачон ишга тушиши ҳозирча менга номаълум. Ҳозир бунинг устида Спортни ривожлантириш вазирлиги иш олиб бормоқда. Тезроқ ташкилий масалалар ҳал қилинади, деган умиддамиз.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1736


