Спортни ривожлантириш вазирига ўринбосарлар тайинланди

Foto3-mart, 2022, 10:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Спортни ривожлантириш вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан, Абдулло Убайдуллоевич Аслонов (суратда — чапда), Шаҳрилло Шарипович Маҳмудов (ўртада) ва Мурод Валижонович Исмоилов (ўнгда) спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимларига тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА. Аслонов ва Маҳмудов шу вақтгача туризм ва спорт вазирининг ўринбосарлари эди.

Туризм ва спорт вазирлиги 18 февралда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигига бўлинган эди. Шу вақтгача Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири лавозимида ишлаб келган Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Адҳам Икромов эса спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланган эди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 362
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek