Сўнгги соатларнинг асосий дунё янгиликлари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganСўнгги соатларнинг асосий янгиликлари #дунё
• БМТ маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида бир миллион украиналик қочоққа айланди
• Россия Мудофаа вазирлиги биринчи марта йўқотишлар ҳақида маълумот берди: россиялик 498 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 1597 нафари яраланган
• Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия армияси бир ҳафта ичида Украинада 9 минг аскар йўқотган. Украина разведкаси маълумотларига кўра, Кремль 4 март куни Россияда ҳарбий ҳолат эълон қилади
• Германияда россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Dilbar номли 600 миллион долларлик яхтаси мусодара қилинди
• Роман Абрамович «Челси»ни сотишини маълум қилди
• Россия Мудофаа вазирлиги рус ҳарбий техникаларидаги ҳарфлар маъносини очиқлади: Z — ғалаба учун («За победу»), V — куч ҳақиқатда («Сила V правде»)
• Гаагадаги жиноят ишлари бўйича Халқаро суд Россиянинг Украинадаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлари юзасидан суриштирув ишларини бошлади
• SWIFT компанияси Европа Иттифоқининг санкцияларига тушган Россия банклари халқаро тўлов тизимидан 12 март куни узилишини маълум қилди
• Россияда урушга қарши норозилик намойишларда 700 дан зиёд киши қўлга олинди
• Mercedes-Benz, H&M ва Oracle Россияда сотувларни тўхтатганини эълон қилди
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1296

