Сўнгги соатларнинг асосий янгиликлари: Украина ва санкциялар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Сўнгги соатларнинг асосий янгиликлари #Ўзбекистон #Дунё

• Европадаги энг йирик Запорожье атом электр станцияси ҳудудининг ўққа тутилиши оқибатида ўқув-машғулот блокида ёнғин келиб чиқди. АЭСнинг муҳим, асосий қурилмаларига зарар етмаган. Украина президенти Зеленский ушбу ёнғин «иккинчи Чернобиль ёки ундан ҳам каттароқ» фожиага айланиши мумкинлигини таъкидлади

• 4 март ҳолатига кўра, Украинадан Польша орқали умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2 579 нафар ўзбекистонлик қайтарилди. Польшада Ўзбекистоннинг яна 1 480 дан ортиқ фуқароси қолмоқда

• Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг таъкидлашича, Владимир Путиннинг ўйламай қилаётган ҳаракатлари бутун Европага тўғридан-тўғри таҳдид кўрсатмоқда. Ушбу баёнот Запорожье АЭСда тунда юз берган ҳодисадан сўнг берилди

• АҚШ ва Буюк Британия россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва унинг мулкларига нисбатан санкциялар жорий этди

• Беловеж ўрмонида Украина-Россия музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Томонлар гуманитар коридорларни ташкил этишга келишиб олди. Яқин вақт ичида музокараларнинг учинчи раунди ўтказилиши кутилмоқда

• Польшадаги аэропортда Украинадан эвакуация қилинаётган ўзбекистонликлар орасида жанжал бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдираркан, Ўзбекистон ТИВ расмий вакили «ҳар бир инсон биринчи бўлиб учиб кетишни хоҳлаётгани туфайли тартибсизликлар кузатилаётгани»ни тасдиқлади

👉@xushnudbek👈

  • 👍 768
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek