Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4300 дан ошди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4300 дан ошди

2022 йилнинг 6—7 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 674 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 109 нафар аёл, 57 нафар вояга етгаман шахс ва 12 нафар чақалоқ олиб келинди.

«28 февралдан 7 мартга қадар 19 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 359 нафар ватандошимиз қайтарилди», дейилади ТИВ расмий вакили ахборотида.

7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.

Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 80 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 270 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 624
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek