Байрам арафасида иш вақти бир соатга қисқартирилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganБугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 8 март — Хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 7 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Маълумот учун, бу байрам арафасида қўшимча дам олиш кунлари кўзда тутилмаган. 9 март — чоршанба ҳамма учун иш куни ҳисобланади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1113
