Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддатлари

Ovozli7-mart, 2022, 10:305 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

0:00 / 3:31

🚗🚕Ҳайдовчилар диққатига!

❓31 мартгача эски ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳамма алмаштириши керакми?

✅ ЖАВОБ: Йўқ, ҳамма эмас! Фақат 2010 йилгача “права” олганлар 31 мартгача алмаштириши керак. 2010 йилдан кейин олганларга ҳали бемалол вақт бор.

Муддатлар қуйидагича:

➖ 2010 йилгача берилганлари — 2022 йил 31 мартгача;
➖ 2010 – 2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнгача;
➖ 2013 – 2015 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 сентябргача;
➖ 2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабргача.

Бу ерда яна ҳам батафсил

❗️Аммо кўпчилик 31 мартгача ҳамма алмаштириши керак ўйламоқда ва натижада катта навбатлар ҳосил бўляпти. Агар иложи бўлса, ҳозирча 2010 йилдан кейин эски “права” олганлар алмаштириш учун бормай туришса, яхши бўларди. Бу шунчаки тавсия.

‼️Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш шарт эмас. 31 мартдан кейин ҳам шарт бўлмайди. Агар кимдир “31 мартдан кейин имтиҳон олишаркан, ўшанчун улгуриб қолиш керак”, деган бўлса бекорларни айтибди.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 769
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek