Ўзбекистон ва дунёдаги сўнгги соатларнинг асосий янгиликлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Сўнгги соатларнинг асосий янгиликлари #Ўзбекистон #Дунё

• Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади — тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати

• Ўзбекистон Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди — 28 нафар янги «зулфиячи»нинг тўлиқ рўйхати

• Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокараларининг навбатдаги — учинчи раунди 7 март куни ўтказилиши кутилмоқда

• Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси 5 мартдан Бухоро, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Урганч ва Фарғонага рейсларни, Smartavia авиакомпанияси Наманган, Бухоро ва Фарғонага рейсларни, 8 мартдан эса «Аэрофлот» авиакомпанияси Тошкент ва Самарқандга рейсларни тўхтатишини эълон қилди

• Яқин кунларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда — Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар

• Visa ва Mastercard Россияда ўз фаолиятини тўхтатди. Ушбу тўлов тизимларининг Россияда чиқарилган карталари чет элда ишламайди, чет давлатда чиқарилган карталари эса Россия ҳудудида ишламайди. Дўконларда ҳам, онлайн буюртмаларга ҳам тўлов қилиб бўлмайди

• Россия 5 мартдан эътиборан Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди

• БМТ жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери Украинани 1 миллиондан ортиқ одам тарк этганини маълум қилганди. Украина Чегара хизмати маълумотларига кўра, 5 март ҳолатига мамлакатга 100 мингдан ортиқ одам қайтган, уларнинг аксарияти — чақирув ёшидаги эркаклардир

• 7 мартдан эътиборан Фарғона—Сўх—Фарғона йўналишидаги мунтазам авиақатновлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1175
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek