Ҳарбий ОТМга кириш учун янги имтиёз белгиланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganҲарбий ОТМга ўқишга кирмоқчи бўлган битирувчи ўқувчилар учун янги имтиёз
Президентнинг 2 мартдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузурида «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди.
Қарорга кўра, мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида 10—11-синф ўқувчиларидан (таркиби 20 нафар) иборат «Ватан таянчи» отрядлари тузилади. Ўқувчилар унга ихтиёрий аъзо бўлади.
2022/2023 ўқув йилидан ҳаракат фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун 3 йил амал қиладиган имтиёзли тавсиянома берилади.
Тавсиянома эгалари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлади.
- 👍 1114



