Ҳарбийлар фарзандлари учун ОТМ квоталари тақсимоти

Foto6-iyul, 2021, 19:311 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

#abituriyent

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари учун ажратилган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ташкилотлар кесимида тақсимоти

❗️Эслатмалар:

— тавсияномага эга ҳарбийларнинг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

— тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

— тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

— ДТМ сайтида рўйхатдан ўтишда тавсияномани алоҳида киритиш шарт эмас, шундоқ ҳам базага киритилган бўлади;

— ушбу тавсиянома фақат кундузги таълим шакли учун амал қилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek