Чин етимлар учун ОТМларга қабул квоталари тасдиқланди
"Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти.
Кундузги — 1137 ўрин
Сиртқи — 377 ўрин
Кечки — 66 ўрин
ЖАМИ: 1580 ўрин
❗️Эслатмалар:
— тавсияномага эга абитуриентлар дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;
— тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;
— тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 4


