Молдовадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш масаласи
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❓Украинадан Молдовага ўтган ватандошлар Ўзбекистонга қачон қайтарилади?
Украинадан Молдова орқали ҳам Ватанга қайтса бўладими?
✅ЖАВОБ: Украинанинг Молдова билан чегарадош жойларида яшовчи 200 га яқин ўзбекистонлик бошпана излаб Молдовага ўтган. Молдова томони инсонпарварлик нуқтаи назаридан, фуқаролигидан қатъи назар, ўз ҳудудига кираётган барча шахсларни ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш ва бошқа зарур масалаларда кўмак бермоқда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан Молдовада бўлиб турган ватандошлар масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилиш мақсадида кўнгиллилар гуруҳи шакллантирилди. Молдовада бўлиб турган ўзбекистонликларнинг кейинчалик Ватанга эвакуация қилинишини ташкил этиш учун уларнинг рўйхати ва маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.
Ҳозирги пайтда Польша орқали эвакуация қилишнинг асосий устувор эканлигини инобатга олган ҳолда, фуқароларимизни Молдовадан қайтариш масаласи кейинроқ ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, мазкур мамлакат ҳаво ҳудуди авиақатновлар учун ёпиқлигича қолмоқда.
- 👍 661

