Украинадан Молдовага ўтган ўзбекистонликлар эвакуация қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Украинадан Молдовага ўтган ўзбекистонликларни эвакуация қилиш якунланди

10 март куни Молдовадан 98 нафар Ўзбекистон фуқаросини Бухарест (Руминия) аэропорти орқали эвакуация қилиш ишлари якунланди. ТИВ расмий вакилининг маълум қилишича, улардан 17 нафари аёллар, 5 нафари вояга етмаган шахслар ва 4 нафари чақалоқлардир.

Айни вақтда Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 220 нафарга яқин фуқароси, Украина—Польша чегарасида эса 50 га яқин юртдошларимиз қолмоқда. Уларни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида 11 март куни битта эвакуация рейси амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 10 март ҳолатига Украинадан Польша орқали 5282 ватандош Ўзбекистонга қайтарилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 658
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek