Умра-2022 мавсумида ПЗР тест талаби бекор қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0tahrirlangan

❗️“Умра-2022” мавсумида ПЗР тест маълумоти энди шарт эмас

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Авиация Бошқармаси “GACA” Подшоҳликка келувчи йўловчилар учун “Covid-19” билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси хабар бермоқда.

Эндиликда, Коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини Саудия Арабистони Подшоҳлигига киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Аммо вакцина олиш талаби сақланиб қолган. Бунда қуйидаги 4 та вакцина тан олинади:

💉 Pfizer/BioNTech;
💉 Oxford-AstraZeneca;
💉 Moderna;
💉 Johnson & Johnson;

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 804
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek