Ҳаж-2022 мавсуми учун қўйилган асосий талаблар

Matn4-iyun, 2022, 10:311 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❓Ҳаж ибодатини адо этиш учун қандай талаблар қўйилган?

АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов бу борадаги маълумотларни эълон қилди.

1️⃣ “Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш учун ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунидан кейин туғилган инсонлар киради.

❗️Ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Ўзбекистон томонининг эмас, балки Саудия Арабистонининг қатъий талаби ҳисобланади.

2️⃣ Бўлажак ҳожилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna ёки Johnson & Johnson вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт;

3️⃣Барча зиёратчилар менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур;

4️⃣ Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этишлари лозим.

📆 Ўзбекистонлик зиёратчилар шу йилнинг 18-30 июнь кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина йўналишлари бўйича ҳаж сафарига кузатилади ҳамда худди шу йўналишлар бўйича 14-31 июль кунлари қайтиб келади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 992
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek