Умра сафарида зиёратчиларнинг овқатланиши

Albom15-aprel, 2022, 20:148 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Умра сафари: овқатланиш

Зиёратчилар кўникиши қийин бўлган ягона нарса — бу араб ошхонаси. Тўғри, бир ҳисобдан бундай муқаддас жойларга овқатланиш учун келинмайди. Аммо мазали ва ёғли овқатлари билан машҳур ўзбек ошхонасининг ўрнини унча-мунчаси боса олмайди :) Шу сабабли кўпчилик юртдошларимиз овқат борасида қийналгани рост. Қийналиш деганда — оч қолиш ёки овқат етмай қолиш назарда тутилмаяпти, бу кўпроқ таъм ва таъбга боғлиқ масала.

Умра зиёрати давомида 3 маҳал овқатланиш меҳмонхоналарнинг ўзида ташкил этилади, бирор қўшимча жойга бориш шарт эмас. 3 маҳал ҳам «шведча стол» принципида овқат тортилади, яъни ким хоҳласа, шунча олиб еяверади. Тушлик ва кечки овқатда суюқ ҳамда қуюқ таомлар бўлади, масалан менга арабларнинг суюқ овқатлари ёқди.

Хоҳловчилар, ўз ҳисобидан Макка ва Мадина шаҳарларидаги кафеларда таъбга қараб бошқа таомларни тановвул қилишлари мумкин. Масжид-ул Ҳаром ёнида McDonald's, Burger King, KFC ва бошқа кўплаб халқаро бренддаги fast food емакхоналари ҳам мавжуд.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 853
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek