Ўзбекистонликлар учун Умра сафари тикланади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

​🕋 Яқин кунларда ўзбекистонликлар учун Умра сафари тикланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита вакилларидан иборат делегация Саудия Арабистонида бўлиб қайтди.

Делегация карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борган.

Музокаралар натижасида COVID-19 пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилишига эришилган.

Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади, дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабарида.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek