Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этишни монополия қилиш таклифи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Вазирлар Маҳкамасининг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этишга оид қарорига таклиф этилаётган ўзгартиришлар матни

“Ҳаж” ва “Умра” зиёратини ташкил этишни монополияга айлантириш таклиф этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига (№364, 07.06.2017й.) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжат лойиҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда республика фуқароларининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишига оид қоида назарда тутилган.

Ўз навбатида Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслигига оид қоида таклиф этилмоқда.

Ҳозирги мавжуд қонунчиликда хусусий тур операторларига «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этишга бирор ёзма тақиқ йўқ.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👎 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek