Ислом билим юртларига кириш тестлари санаси белгиланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

❗️Ислом билим юртларига кириш тест синовлари ўтказиладиган сана маълум бўлди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 18 август куни 19:00 да бошланади. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.

✅ Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси – «Турон» марказий стадиони;

👉 Андижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3-сектор);

👉 Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Навбаҳор-умид» стадиони;

👉 Бухоро вилояти – «Дилкушо» теннис спорт мажмуаси;

👉 Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги «Хоразм» спорт мажмуаси (1-сектор);

👉 Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;

👉 Қашқадарё вилояти – «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони (2-сектор);

👉 Тошкент шаҳри – Ботаника боғи (1-2-3-4-секторлар).

❗️ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралмоқда.

👉@xushnudbek👈

  • ❤ 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek