Абитуриентлар учун фанлар мажмуаси ҳали эълон қилинмади

Matn4-iyul, 2018, 16:342 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

#Абитуриент2018

Тепадаги фикримга қўшимча:

Балки қарорни ўзгартирмасдан тўғри қилишгандир, деган эҳтимол ҳам йўқ эмас. Яъни балки фанларга бериладиган баллар ўзгаргандир, 90 та савол билан ҳам 226,8 балл тўплаш мумкиндир. Бунинг учун аввалги йиллардагидек 1.1, 2.1 ва 3.1 балл бериш тизими ўзгариши керак.

Ана шундагина Вазирлар Маҳкамаси қарори матнида ҳалигача турган "68,0 балл" тўғри бўлади. Лекин агар фанларга бериладиган баллар ўша-ўша ўз миқдорида қолган бўлса, унда қарорга ўзгартириш киритиш зарурияти бор.

Аммо ҳозирча бунинг аниқ жавобини айта олмаймиз, чунки минг афсуски, қабул жараёнлари бошланганига анча бўлган ва тест синовларига озгина қолган бўлишига қарамасдан, ҳали ҳануз таълим йўналишига мос фанлар мажмуаси, яъни қайси йўналишларда қайси фанга неча балл берилиши эълон қилингани йўқ. Абитуриентлар кўр-кўрона тайёрланиб юришибди. Ҳали ўзлари ҳам билишмайди, қайси йўналишда қайси фандан тест бўлишини. Зўр-а?

ДТМ сайтида ўтган йилги фанлар мажмуаси берилган холос. Чунки янгиси ҳали тасдиқланмади ёки эълон қилинмади.

Нима дейишга ҳам ҳайронман. Ишқилиб, ўтган йилги фанлар мажмуаси ўзгармаган бўлсинда. Агар бирорта йўналишда фанлар мажмуаси ўзгарган бўлса, масалан тарихнинг ўрнига инглиз тилига 3.1 балл бериладиган бўлса, унда бу абитуриентларга нисбатан ўта адолатсизлик бўлади. Ва бундай кутилмаган ўзгаришлар аксарият ҳолларда коррупция томон етаклайди.

Майли, подадан олдин чанг чиқармай, кузатайликчи, бир гап бўлар. Ишқилиб, 1 августгача эълон қилишга улгуришса бўлди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek