Жамоат жойларида чилим ва электрон сигарета чекиш тақиқланди

Matn4-iyul, 2018, 09:222 daqiqa0 koʻrish

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни "Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Қонунда чилим ва электрон сигаретага таъриф берилган, унга кўра:

чилим тамаки чекиш ёки таркибида тамаки бўлмаган чекиладиган қоришмани (тутатқи қиёмни, тутатқи тошни) истеъмол қилиш учун фойдаланиладиган асбоб бўлиб, унда аэрозоль (буғ) ёки тутун суюқлик солинган идиш (чилим сувдони) орқали ўтади;

электрон сигарета никотинни ёки никотинсиз маҳсулотни етказиш воситаси сифатида фойдаланиладиган, нафас олиб ютиш учун мўлжалланган аэрозоль (буғ) ҳосил қиладиган электрон мосламадир.

Чилим ва электрон сигареталарни қуйидаги жойларда чекиш тақиқланади:

👉 стационар савдо объектларида, шунингдек умумий овқатланиш корхоналарида, бундан чилим ва электрон сигареталар чекиш учун махсус ажратилган хоналар мустасно;

👉 кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;

👉 клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойларда;

👉 музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида ва маърузахоналарда;

👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), дарё кемаларида, шаҳарда, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобусларда, таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида, шунингдек ҳаво кемаларида;

👉 ер ости ўтиш жойларида, транспорт бекатларида ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида;

👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг биноларида;

👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг биноларида;

👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотларида, таълим муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида;

👉 иш жойлари бўлган хоналарда;

👉 кўп квартирали уйларнинг йўлакларида, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончаларида;

👉 хиёбонларда, боғларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида чекишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама қилиш ҳам тақиқланади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач (3 октябрь) кучга киради.

Қонуннинг тўлиқ матни қуйидаги ҳаволада:
https://goo.gl/ee6UVg

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek