Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш кечикмоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo3 daqiqa0tahrirlangan

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкларини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши лозим эди. Масъуллар бу муддатга улгурмади, 2021 йил охирида муҳлат 2022 йил апрелига қадар сурилгани маълум қилинди.

Энди апрелга ҳам улгурилмаяпти. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳоновнинг таъкидлашича, «2022 йил январдан [даромадларнинг] ҳисоби бошланган, фақат ҳуқуқий асоси... керак». Ҳуқуқий асос эса қонун билан ўрнатилади.

«Қонунни ўзаро келишиш жараёни чўзилиб кетди, лекин қонун лойиҳаси тайёр, жамоатчилик муҳокамасига ҳам қўйилади... Қонун кучга кирганда бу маълумотларнинг очиқланиш муддати кўрсатиб ўтилади. Биз 1 апрелдан дегандик, тўғриси, улгурмаяпмиз. Июндан, июлдан бўлар, балки йил охирида — лекин 2022 йилдаги даромадлари очиқланади» — деди у.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 486
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek