1-maydan Avtomobil tarixi xizmati yo‘lga qo‘yiladi

Matn10-mart, 2022, 19:321 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

1 майдан «Автомобиль тарихи» хизмати йўлга қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг 9 мартдаги қарори билан «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

«Автомобиль тарихи» маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

➖ автотранспортнинг агрегат маълумотлари;
➖ босиб ўтган масофаси;
➖ шартнома тузилганлигига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);
➖ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
➖ қоидабузарликлар ҳолати;
➖ гаровга қўйилганлик ҳолати;
➖ тақиқ борлиги ёки йўқлиги;
➖ божхона расмийлаштирувига оид маълумот;
➖ лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).

Давлат хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1359
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek