Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди

Matn10-mart, 2022, 15:311 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❗️Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 15 мартгача сел келиши хавфи эълон қилинди. Қуйидаги ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд:

➖ Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон, туманларида;
➖ Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;
➖ Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;
➖ Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
➖ Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида;
➖ Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Пискент туманларида;
➖ Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
➖ Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
➖ Андижон вилояти: Андижон, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида.

Эҳтиёт бўлинг!

👉 @xushnudbek 👈

  • 😱 568
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek