Сариосиё туманидаги сел оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Foto11-may, 2022, 21:111 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Сариосиё туманидаги сел оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Кеча, 10 май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган.
Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда ўзининг “Nexia" русмли автомашинасида бўлган Узун тумани "Истиқлол” маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони ҳам сел оқимлари оқизиб кетган.
Тегишли идоралар томонидан олиб борилган қидирувлар натижасида “Тўпаланг” дарёси ўзанидан автомобил ва икки нафар фуқаронинг жасади топилди.
Ўтганларни Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Сув балосидан Ўзи асрасин.
👉 @xushnudbek 👈
- 😢 1227

